Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ИИБ, «Ўзенергоинспекция» ва ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда «Найман» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ғ.Х. ўзига қарашли иссиқхонага ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида 20 дона қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўзбошимчалик билан ўрнатиб, жами 688,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, «Қозоқ-Найман» маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яшовчи Х.Ш. ўзига тегишли иссиқхонада қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўрнатиб, 329,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда «Т-И.» МЧЖ масъул шахслари туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга қарашли бинода назорат муҳри бўлмаган электр ҳисоблагични ўрнатиб, жами 105,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.