Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон кубоги босқичида ўзбекистонлик гимнастикачилар етти медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Улар орасида битта бронза, тўртта кумуш ва иккита олтин медаль бор. Қуйида ғолиблар рўйхати келтирилган:
Олтин:
Тахмина Икромова (ҳалқа);
Тахмина Икромова (тўп).
Кумуш:
Тахмина Икромова (кўпкураш);
Тахмина Икромова (булава);
Тахмина Икромова (лента);
Шаҳзода Ибрагимова, Мумтозабону Исхоқзода, Эвелина Аталянтс, Амалия Мамедова, Ирода Содиқова, гуруҳ машқлари (учта лента ва иккита шар).
Бронза:
Наталя Усова (булава).