Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қурбон Иброҳимович Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.
Қайд этилишича, у ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2021 йил март ойида Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, бунгача эса Бухоро вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил 5 майдан буён Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Жамол Шуҳратович Носиров соғлиғи ёмонлашгани сабабли ўз лавозимини тарк этган.