Синоптиклар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор кўчкиси хавфини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
1-8 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши муносабати билан тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи эълон қилинди:
Тошкент вилоятида: Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида (Чотқол тоғ тизмаси).
Фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.