Ижтимоий тармоқларда милтилловчи чироқлар ва махсус сигналлар ўрнатилган бир нечта ҳайдовчилар гавжум йўлда маневр қилаётгани акс этган видео тарқалди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати хабар беришича, воқеа ўтган йилнинг ёзида Наманган шаҳрида содир бўлган.
«Тўй кортежи ҳайдовчилари ФҲДЁ бўлимига қараб турли хавфли ҳаракатлар қилишди. Шунингдек, улар ўз транспорт воситаларига ноқонуний равишда милтилловчи чироқларни ўрнатдилар», — дейилади хабарда.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.