«Чегара билмас мухбирлар» халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти матбуот эркинлиги бўйича йиллик рейтингини эълон қилди. Дунёдаги вазият сўнгги 10 йилдаги энг ёмони деб номланди.
Ўзбекистон 180 та давлат ичидан 148-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан мамлакат 11 поғонага тушиб кетди. Мутахассислар фикрича, сиёсий, иқтисодий ва бошқа кўрсаткичларда пасайиш кузатилган.
Матбуот эркинлиги учун энг яхши давлатлар Норвегия, Дания ва Швециядир. Эритрея индексни ёпади.
Ташкилот таъкидлаганидек, дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари эркинлиги билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашишда давом этмоқда. Журналистларга ҳужумлар сони ортиб бормоқда, шунингдек, ОАВ ходимларининг меҳнат шароитлари «ҳалокатли» деб таърифланган мамлакатлар сони ҳам кўпаймоқда.
Маълумотларга кўра, дунёнинг 36 давлати мустақил журналистика амалда имконсиз бўлган давлатлар тоифасига кирди. Бу охирги 10 йилдаги рекорддир.
Эслатиб ўтамиз, ҳар йили 3 май Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланади. Бу БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил декабрь ойида эълон қилинган.