29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳрида Cobalt русумли автомашина йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтаётган 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди. Натижада қиз тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
«Марказий студия» ахборот дастуридан олинган хабарга кўра, ўша куни 9-синф ўқувчиси Cobaltʼни бошқарган. У ўртоқлари билан онасига тегишли машинани рухсатсиз олиб кетиб, аварияга сабаб бўлган.
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг 1 май куни тарқатган биринчи хабарида ҳайдовчи ҳам мактаб ўқувчиси эканлиги айтилмаган.