Шавкат Мирзиёев 9 май куни 1941–1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этади.
Параднинг фахрий меҳмонлари сифатида Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель Бермудес, Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит ва Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Умару Сиссоку Эмбало таклиф этилган.
Лидерлар Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам қатнашади.