Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирлигининг Нозир исмли роботи акс этган видео пайдо бўлди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси «Взгляд.uz»га ушбу робот нима учун мўлжалланганлигини маълум қилди.
«Ушбу роботнинг асосий мақсади ва вазифаси турар-жой биноларида Ички ишлар вазирлигининг профилактика инспектори ёрдамчиси вазифаларини бажаришдан иборат. Шу билан бирга, робот шаҳар ҳудудлари ва қишлоқларнинг миттитуманларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб боради, ҳудуддаги ҳуқуқбузарликларни қайд этади ва профилактика инспектори планшетига видеомаълумотларни жўнатади. Робот GPS орқали бошқарилади, юқори аниқликдаги 180 ва 360 даражали камералар ва ёзиб олиш функцияси билан жиҳозланган. Маёқ қоидабузарликлар ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган», — деб тушунтирди департамент.
Шунингдек, у ҳар қандай об-ҳавода барқарор ҳолатда ҳаракатлана олиши ва ўзига юкланган вазифаларни уддалай олиши қайд этилган. Робот ҳозирда синов босқичида ишламоқда.