8 ва 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» байрами арафасида Тошкентдан Қаршига «Афросиёб» тезюрар поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Ўзтемирйўлюловчи» матбуот хизмати.
8 ва 9 май кунлари қўшимча Афросиёб поездлари қатнови йўлга қўйилади. Тошкентдан учиш соат 6:59 да, қарама-қарши йўналишда эса Қаршидан 16:51 да амалга оширилиши режалаштирилган.
Чипталарни темир йўл кассаларида ва eticket.railway.uz сайти орқали электрон шаклда харид қилиш мумкин.