Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистон, балки Россия ҳудудига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
Қайд этилишича, келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказмоқда.
Агар Россия Федерациясида бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Шу муносабат билан, Қозоғистонга кириш ва чиқиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бўйича бош бошқармасининг расмий веб-сайти «Хизматлар» бўлимида махсус онлайн шаклни тўлдириш орқали Россияга кириш учун таъқиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш тавсия этилади