Вазирлар Маҳкамасининг жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумлар учун ДХШ асосида масофавий видеоконференсалоқа хизматини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Эксперимент доирасида 2023 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 февралгача ИИВ Жазоларни ижро этиш департаментига қарашли 7-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкумлар билан уларнинг яқин қариндошлари учун масофавий видеомулоқот ташкил этилди. Бунинг учун Inm International МЧЖ томонидан тақдим этилган Prisonline деб номланган хавфсиз видеомулоқот учун замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилди.
Эндиликда улар мазкур корхонани Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча жазони ижро этиш жойларида бундай тизимларни ташкил этишга жалб этиш ва у билан давлат-хусусий шериклик доирасида 10 йилга тўғридан-тўғри шартнома тузмоқчи.