2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 1,5 миллиондан ортиқ хориж фуқароси туризм мақсадида ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.
Январь-февраль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 974,2 минг нафарни ташкил этди. Шундай қилиб, март ойида мамлакатга 500 мингдан ортиқ хорижлик ташриф буюрди.
Агентлик маълумотларига кўра, Ўзбекистонга энг кўп Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари келган.