Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 9,7 мингга яқин меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланди, деб хабар берди ЎзА.
Ҳуқуқбузарликлар умумий сонининг ярмидан кўпи – 5,6 мингга яқини таълим муассасаларида содир бўлган. Болалар боғчаларида деярли 2,2 мингта шундай ҳолат аниқланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 1,2 минг, қишлоқ хўжалиги соҳасида 452 та камчилик аниқланган. Меҳнат қонунчилиги бузилиши бўйича биринчи бешликни қурилиш ташкилотлари (266 та) эгаллаган.