Хитойнинг «Hunan Industrial Equipment Installation» компанияси М41 Бишкек–Душанбе–Термиз автомобиль йўлига параллель равишда узунлиги 171 километр бўлган пулли йўл қуришни режалаштирмоқда.
ЎзА хабарига кўра, Хитой компанияси йўл қурилишида 66 йиллик тажрибага эга ва ўтган йиллар давомида 40 минг километрдан ортиқ сифатли пулли йўллар қурган.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун мингдан ортиқ уй ва 60 мингдан ортиқ дарахт кўчирилиши керак.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Косимов қурилиш лойиҳаси билан танишди. Қурилишнинг экологик ва иқтисодий жиҳатларига, лойиҳанинг табиатга таъсирини минималлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар натижасида тажрибали мутахассисларни жалб этиш орқали лойиҳани такомиллаштиришга қарор қилинди.