Ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия ходими мактаб ўқувчисининг юзига шапалоқ ургани акс этган видео тарқалди. Гвардия матбуот хизмати воқеа юзасидан изоҳ берди.
Воқеа Фарғона вилояти Қўштепа туманида жойлашган 49-мактабда содир бўлгани аниқланди.
«Ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказилди ва видеога тушиб қолган ходим ўз лавозимидан четлаштирилди», — деди Миллий гвардия.