Jurabek Laboratories фармацевтика компанияси «Док-1 Макс» препаратини қабул қилиш оқибатида вафот этган ва ногирон бўлиб қолган болаларнинг оилаларига 75,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарарни қоплаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Бу сўров билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ва апелляция суди раисига компания директори, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ва Давлат маркази собиқ директорининг онаси Мунира Кариева мурожаат қилди.
Мунира Кариева «зарарли дорилар таъсиридан фарзандлари ҳалок бўлган ота-оналардан айрилиш дардини озгина бўлсада енгиллаштириш» учун суд ҳукмида белгиланган маънавий зарарни қоплаш учун Jurabek Laboratories МЧЖ пулидан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, бирданига ҳисобварақдан ва компаниядан катта миқдорда маблағ ажратишнинг иложи йўқ, у ерда 2000 дан ортиқ одам меҳнат қилмоқда, кўплаб дори воситаларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, улар илгари чет элдан юқори нархда «импорт қилинган».
У суддан корхонанинг асосий фаолиятига таъсир қилмаслиги учун зарарни тўлаш учун уч йил муддат беришни сўради.
«Мен Jurabek Laboratories МЧЖнинг фаолиятидан даромад олиш ҳуқуқига эга таъсисчи сифатида бу маблағларни фақатгина корхона фаолияти натижаларидан қонунан олишим мумкин бўлган дивидент маблағлари ҳисобига шакллантиришим мумкин. Бу жараён эса бир неча йил муддатни талаб қилади. Шунинг учун мен корхона фаолиятидан тушадиган даромадларни тўғри тақсимлаган ҳолда 3 йил муддат ичида бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда суд ҳукмида белгиланган маънавий зарар тўловларини тўлиқ тўлаб беришни амалга ошириш мақсадидаман. Эвазига эса ўғлим С.Кариевга нисбатан қонуннинг инсонпарварлик принципини қўллаб, унга нисбатан тайинланган 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини бекор қилиб, Жиноят кодексининг 57-моддаси асосида енгиллик берилиши ва уни озодликка чиқарилишидан умидворман. Сиздан ушбу мақсадга эришишимга ёрдам беришингизни илтимос қиламан», — дейди Мунира Кариева.
Ўзбекистонлик блогер Никита Макаренко Кариева «ўғлининг жонини 6 миллион долларга тўлашга уринаётгани»ни ёзди. У яна бир жиҳатга эътибор қаратди.
«Бу ерда манфаатлар тўқнашувини фақат мен кўряпманми? Ўғли Агентликда ўтирди, онаси эса дори-дармонларни бекор қилди. Умид қиламанки, бу пуллар қабул қилинмайди, ўғли эса муносиб жазосини ўташ учун қолади», — деди блогер.