Бош прокуратуранинг Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган иккита автосалон шохобчасида терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширув давомида мазкур ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан 19 нафар жисмоний шахсга тижорат банкидан автомашина сотиб олиш учун кредит расмийлаштириб, сўнг фуқароларга автотранспорт воситаларини бермай, пулларини ўзлаштиргани аниқланди.
Етказилган зарар 6,3 млрд сўмни ташкил этди. Қонунбузарларга нисбатан жиноий иш очилган.