Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда терминалнинг кириш линиясига ўрнатилган ҳаракат камераларини йўл ҳаракати полицияси тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда.
Қайд этилишича, терминалга қисқа муддатли киришга барча енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, туристик автобуслар ва микроавтобусларга 10 дақиқагача рухсат берилган.
Кириш линиясида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиб кетган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Терминалга қисқа муддатли кириш муддати беш дақиқагача бўлган барча енгил автомобиллар, шунингдек, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача рухсат этилади.