Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors компанияси 2025 йилдан бошлаб Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Компания матбуот хизмати «Взгляд.uz» сўровига жавобан маълумотни рад этди ва энг яхши ҳолатда ушбу модель бўйича шартнома тузиш 2025 йилда бошланиши мумкинлигини маълум қилди.
«Аниқ сана компаниянинг расмий каналларида эълон қилинади. Ишлаб чиқариш 2025 йилдан эрта бўлмаслиги режалаштирилган», — дейилади хабарда.