Гумонланувчилар Жиззах шаҳридаги бешта тунги клубда менежер, ҳисобчи, хизматчи ва қўриқчи бўлиб ишлаган. Воқеа содир бўлган тунда эркаклар рақобатчининг ресторанида жанжал келтириб чиқарган, чунки муассаса ярим тундан кейин ишлаган.
Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) билан айбдор деб топилиб, 15 суткага маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.