Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Андижон вилоятида 15 май куни соат 09:11 да Хонобод шаҳри марказий қабристонида қабр қазаётган эркак кишини тупроқ босиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарувчилар зудлик билан манзилга етиб бориб, эркакка ёрдам бериш учун тезкор ишларни олиб боришди.
Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро ердан чиқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, маҳаллий тиббиёт муассасасига жўнатилди.
Ҳозирда эркакнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланиб, шифокорлар назоратида.