Фарғонанинг Бағдод вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий» гуруҳининг фаол аъзосини қўлга олди, деб хабар қилди Олий суд ахборот хизмати.
«Абдуматал Абдураҳимов экстремистик диний маърузаларни тинглаб, экстремистлар таъсирига тушиб қолган, шундан сўнг у онлайн қўнғироқ орқали байъат қабул қилиб, ўзининг ойлик маошидан «Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий» ташкилотига аъзолик бадалларини тўлай бошлаган. Ливан ва ягона ислом давлатини яратиш ғоясини илгари суради», — дейилади хабарда.
Шунингдек, эркакка радикал ғоялар ёққани ва у Telegramʼда «Ўзбекистоннинг амалдаги конституциявий тузумига қарши шариат қонунларига асосланган Ислом амирлиги ташкил этилиши тарафдори бўлган ташвиқот билан» гуруҳлар ташкил қила бошлагани қайд этилган.
Суд йигитни 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, у 2036 йилда озодликка чиқади.