Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида қаршилик 16 ёшли қиз 2018 йилда онаси вафотидан сўнг бошланган отасининг калтаклаши ва номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирган эди.
Уларнинг онаси 2018 йилда вафот этган. Отаси Н.Р.нинг онаси вафотидан сўнг бир неча йил давомида унга нисбатан турли беҳаё ва нопок ҳаракатларни содир этиб, уни мунтазам равишда калтаклаб, турли ҳақоратлар билан қадр-қимматини камситган.
Қизлар бир неча бор уйдан қочиб кетишган. Уларнинг бувиси йўқолганлиги ҳақида ички ишлар органларига ариза ёзган. Баёнот асосида отанинг қилмишига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Қарши прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланди.
Қизлар Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Болалар омбудсманıнинг айтишича, бу вақт мобайнида ишчи гуруҳ қайси қариндоши уларга муносиб турмуш шароити ва таълим бера олиши масаласини пухта ўрганиб чиққан.
Қарши шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан уларнинг марҳум онасининг синглиси бўлган холаси васий этиб тайинланди.
«Қ.Д. ўз ҳомий ва васийлигидаги жиянларини тарбиялаш, уларнинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъуллиги тегишлича юклатилди», — дейилади хабарда. дейди.