Ўзбекистонда 23 май куни Ҳаж мавсуми бошланади, деб хабар қилди Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.
Ўзбекистондан Саудия Арабистонига рейслар жорий йилнинг 7 июнига қадар ҳар куни амалга оширилади.
Қайд этилганидек, Мадинага Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус ва Навоий шаҳарларидан тўғридан-тўғри рейслар ташкил этилади.