Маълумотларга кўра, ҳодиса Андижон вилоятида 13 май куни соат 15:00 атрофида Пахтаобод туманидаги Топабжувоз МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-132-йўлининг 20-километрида содир бўлган. Аниқланишича, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 2001 йилда туғилган фуқаро Ж.Х. Бошқариладиган чорраҳадаги яшил светофорда фуқаро Ж.Х. пиёдалар ўтиш жойида фуқаро 1983 йилда туғилган Б.Д.ни уриб юборган.
Оқибатда жабрланувчи «ўнг оёқ суягининг ёпиқ синиши» ташхиси билан жароҳат олган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.