Экоинспекторлар Қуйи Амударё қўриқхонасида инидан тушиб кетган укки полапонларига ёрдам беришди.
Экология вазирлигига қарашли Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари мониторинг давомида ерда ёрдамга муҳтож бўлиб ётган укки болаларини топди.
Жўжалар инига қайтарилди.
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудларида 343 турдаги умуртқали ҳайвонлар, шу жумладан, 41 турдаги балиқлар, 2 та амфибиялар, 24 та судралиб юрувчилар, 238 та қушлар (миграция қилувчилар билан) ва 38 та сутэмизувчилар рўйхатга олинган. Шулардан балиқларнинг 10 тури, судралиб юрувчиларнинг 2 тури, қушларнинг 14 тури ва сутэмизувчиларнинг 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.