Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва ДХХ ходимлари Ipoteka bank акциядорлик тижорат ипотека банкининг «Сўғдиёна» банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн сўм ва 100 доллар миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келганини аниқлади.
Қайд этилишича, молиявий маслаҳатчи бутун суммани олаётган вақтда қўлга олинган. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда банк бўлимларидан бирининг бошлиғи фирибгарлик йўли билан 1,5 млрд сўмни ўзлаштириб, бу пулга уч хонали квартира ва «Малибу» русумли автомашина сотиб олган эди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.