Ўзбекистон Президент мактабларига 2024/2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатлар 1 июндан 20 июнга қадар ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинади.
Керакли ҳужжатлар рўйхати:
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
фотосурат (охирги 2 ой ичида олинган);
oта-оналарнинг паспорт маълумотлари ва телефон рақами;
баҳолар дафтарининг нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
Қайд этилишича, ўқувчининг 4-синфдаги математика ва табиий фанлар бўйича йиллик баҳоси «5» (аъло) бўлиши керак.
Президент мактабларига 4-синфни тамомлаган ўқувчилар қабул қилинади.