Самарқанд вилояти Нуробод туманида беш ёшли бола электр токи уриши оқибатида вафот этди, деб хабар берди Болалар омбудсмани идораси.
Воқеа 16 май куни Омондара маҳалласида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, Р. М. (2019 йилда туғилган) электр симини тортиб олган. У кучли электр токи уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойини кўздан кечириб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тақсимлаш ҳудуди ҳудудий бўлимига нисбатан ҳам текшириш буюрилган.
Нуробод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, болалар омбудсмани эса вазиятни назорат қилишда давом этмоқда.