Тошкент вилоятида Қозоғистон билан чегарада божхоначилар ҳарбий ўқ-дорилар олиб ўтаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 14 май куни «Ғишткўприк» чегара постида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автомашинани кўздан кечириш чоғида юкхонадан пневматик тўппонча, ҳарбий дубулға, пичоқ, учта қопда марихуана ва рация топди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, топилган нарсаларнинг барчаси мусодара қилинган.