Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Metropol Group меҳмонхона қураётган собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кесилиб, «сездирмасдан» ҳудуддан олиб кетилгани ҳақида маълумот тарқалган эди. Корхона раҳбарининг «Взгляд.uz»га маълум қилишича, дарахтлар махсус техника ёрдамида зарар етказилмаган ҳолда қайта экилмоқда. Жами 28 та дарахт кўчириб ўтқазилади, шундан 15 таси Тошкент вилоятига олиб келинган.
Уни амалга оширувчи компания директори дарахт кўчириб ўтказиш ҳақида ҳам фикр билдирди. Muna Mag компанияси раҳбари Фаррух Ҳакимовнинг айтишича, Сайилгоҳ кўчаси 7-уйда жойлашган собиқ МХХ биноси ҳудудидан меҳмонхона ва бизнес марказлари қурилаётган 26 туп катта эман дарахти кўчирилмоқда.
«Дарахтларни агротехника талаблари асосида қайта тиклаш, агротехника қоидаларини ортиғи билан бажарган ҳолда оширилмоқда. Биз қўллаётган технология республикада ҳали ишлатилмаган. Битта дарахтнинг вазни 55 дан 65 тоннагача. Биринчидан, биз диаметри 4,5-5 метр бўлган дарахт атрофидаги тупроқни қазиб оламиз, сўнгра ишчилар барча илдизларни қўлда йиғиб олишади, шундан сўнг биз уларни махсус озуқа эритмаси билан қоплаймиз, шунда бизнинг аралашувимиздан кейин дарахт «кучга эга бўлади» ва кўчириб ўтқазгандан кейин «стрессли ҳолатга» тушмайди. 14 та эман дарахти қайта экилди, яна 12 таси қолди», — дея тушунтирди Ҳакимов.
Унинг қўшимча қилишича, қайта экиш бўйича мутахассис сифатида у дарахтларни парвариш қилишнинг бутун даври давомида узлуксиз ўсишини кафолатлайди.
«Биз бутун кафолат муддати давомида узлуксиз дарахтлар ўсишини кафолатлаймиз. Биз уларни уч йил давомида асраб-авайлаймиз, кейин эса зарур давлат органларига соғ-саломат, соғлом ҳолда топширамиз. Бизнинг технологиямиз ва бундай ғамхўрлик туфайли мен юз фоиз ишонч билан дарахтнинг ўлимсиз ўсишини башорат қила оламан», — деди Muna Mag директори.
Бундан ташқари, Ҳакимовнинг аниқлик киритишича, ҳудуддаги дарахтлар Тошкент вилояти Қибрай туманига кўчирилмоқда, улар учун алоҳида боғ ташкил этилган.
Metropol Group раҳбарининг таъкидлашича, ушбу технология ёрдамида битта дарахтни қайта экиш уларга тахминан 50-60 миллион сўмга тушади.