26—27 май кунлари Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади, деб ёзади «ТАСС» Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига таяниб.
21 май куни президентлар бўлажак ташрифга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Шу нуқтаи назардан, икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг бир қатор амалий масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада изчил мустаҳкамлаш истагини тасдиқлади.