Сел оқимларидан эҳтиёт бўлинг — Ўзгидромет

O‘zbekiston

Ўзгидромет ёмғир ёғиши туфайли республиканинг айрим ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди.

Фото: Ситуативное

23-26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

23 майда чўл ҳудудларда, 24-26 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 23-26 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.