Сергели туманида маҳалла нозири 5 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди

O‘zbekiston

ДХХ ходимлари Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИБ профилактика инспекторини беш минг доллар аванс олаётган вақтида қўлга олди. У фуқарога маъмурий иш бўйича ёрдамлашишни ваъда берган.

Тошкент шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Сергели тумани ИИБ 2-сонли профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у бу миқдордаги пул эвазига жанжал оқибатида чет эл фуқаросига тан жароҳати етказгани учун маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ушбу ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик деб таснифлашни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Mavzuga oid materiallar