Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси Тошкент — Будапешт — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида биринчи рейс 30 июнь куни амалга оширилиши режалаштирилган. Дастлаб Airbus А320 самолётида парвозлар ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади, 4 сентябрдан эса уларга пайшанба кунги рейслар қўшилади.
Парвоз жадвали (ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт):
Тошкентдан учиш 9:10, Будапештга келиш 12:40;
Будапештдан учиш 14:00, Тошкентга етиб келиш 22:10.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил август ойида Будапештда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги келгуси режалар ва ҳамкорликни муҳокама қилган эди. Кейин Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар 2023 йил 20 августдан очилиши хабар қилинганди.