Жиззах вилоятида йўловчи автобуси катта тезликда бурилиб олаётган Gentra автомобилига бориб урилган. Воқеа юзасидан вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.
Ҳодиса 25 май куни тахминан соат 9:30 ларда М-39 Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 979-километрида содир бўлган.
Қайд этилишича, автобус нотўғри бурилиш қилаётган машинага бориб урилган. ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, яна икки жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Айрим ОАВлар машинада мактаб битирувчилари бўлганини хабар қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу маълумотни рад этди.