Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 27 май куни соат 16:00 атрофида Самарқанд шаҳрида 26 ёшли аёл қувурга чиқиб, ўзини Сиёб каналига ташламоқчи бўлган.
Маълум бўлишича, аёлнинг тўрт нафар фарзанди бор ва у бу ишни рашк туфайли қилган. У аниқ кимни рашк қилгани аниқланмаган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёл билан профилактик суҳбат ўтказган. Шундан кейин у фикрини ўзгартирган.
Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 45 ёшли эркак кўприкдан сакраб ўз жонига қасд қилганди. Бир неча кун олдин у қурилиш компаниясига ишга кира олмаган.