Афғонистон июнь ойида Ўзбекистонда савдо кўргазмасини ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди TOLONews портали Афғонистон саноат ва савдо вазири Норуддин Азизийга таяниб.
«Аниқ сана ҳозирча маълум эмас. Эҳтимол, бир ой ичида. Бизнинг саъй-ҳаракатларимиз афғон маҳсулотларини қуруқлик йўллари орқали ташишга қаратилган», — дейди Азизий.
Унга кўра, тадбирда Афғонистондан 250 га яқин тадбиркор иштирок этади. Бундай кўргазмалар Қозоғистон ва Россияда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.