2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади. Мазкур реестрда жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, уларнинг бошқа шахсий маълумотлари бўлади, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати президентнинг 24 майдаги қарорига таяниб.
Аҳолининг ягона электрон реестри Ўзбекистоннинг барча фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий маълумотларининг ягона электрон маълумотлар базаси бўлади.
Ушбу реестр тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади. Ундан фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, шунингдек, банк, коммунал, суғурта ва бошқа оммавий хизматлар кўрсатишда фойдаланилади.
Аҳолининг ягона электрон реестри Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан юритилади.
Эслатиб ўтамиз, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга эндиликда болалар билан ишлаш қатъиян ман этилади. У махсус ахборот тизимида юритилади.