Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.
Агентлик сўнгги кунларда Қозоғистоннинг айрим вилоятларида об-ҳавонинг кескин совуқлашиши сабабли йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати қийинлашгани ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари, яқин бир неча ҳафта ичида паст ҳарорат давом этиши ва автомобиль йўлларида транспорт ҳаракати чекланиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан айни пайтда Қозоғистонда бўлган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ўта эҳтиёткор бўлиш, фақат хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш ва имкон қадар узоқ йўналишларда автомобиль ҳайдамаслик сўралган.