Россиянинг «ФСК Регион» компанияси Ўзбекистон бозорига киришини эълон қилди. Россиялик ишлаб чиқарувчи Янги Тошкентда объектлар қуриш бўйича шартнома тузди, деб ёзади «РИА Новости».
Бу «ФСК Регион» учун чет элдаги биринчи лойиҳа бўлади. Компания яқин орада қурилиш ишларини бошлашини маълум қилди. Россия компанияси Ўзбекистон пойтахтининг 2045 йилгача бўлган бош режасини амалга оширишда ҳам иштирок этади.
«ФСК Регион» 2005 йилда ташкил этилган ФСК компаниялар гуруҳининг бир қисмидир. Холдинг турар-жой ва тижорат кўчмас мулкларини қуришга ихтисослашган. 2023 йилда девелопер Россиянинг беш минтақасида лойиҳалар амалга оширган.
Тошкент инвестиция форумида «Янги Тошкент» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтганди. Иштирокчиларга янги қурилаётган ҳудудни безатувчи иншоотларнинг эскизлари намойиш этилган. «Янги Тошкент» дирекцияси директори ўринбосари биринчи босқични якунлашнинг тахминий санасини маълум қилган.