29 майдан 30 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Сергели туманида иссиқлик трассасининг эскирган қисмини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли йўллар бир муддатга ёпилади.
Обиҳаёт кўчасидан Сергели ярмаркаси чорраҳасидаги «Havas» супермаркетигача бўлган йўл ҳаракати чеклови давом этади.
Иш ҳажми катта бўлгани учун чеклов тахминан бир ой давом этади. Бу вақт ичида айланма маршрутлардан фойдаланиш тавсия этилган.
«Veolia Energy Tashkent вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган ва ишни тезроқ якунлаш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда беради», — дейилади компания хабарида.