29 май, чоршанба куни Тошкент метрополитенининг вагонлар паркига учта янги тўрт вагонли поезд қўшилди.
Режага кўра, улар 7-10 кун ичида техник синовлардан ўтказилади. Шундан сўнг поездлар йўловчиларни ташишга тайёр бўлади.
Қатнов оралиғини қисқартириш учун янги ҳаракат таркиблари асосан ерусти ҳалқа йўли бўйлаб қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Метровагонмаш» компанияси Ўзбекистонга 60 дона метро вагонларини етказиб бериш бўйича шартнома тузишни режалаштирган. 2023 йилнинг ўзида компания Тошкент метрополитенига 44 та вагон етказиб берди. Июнь ойининг охиригача яна 12 тасини юбориш режалаштирилган.