Президент Бухоро вилоятига ташриф буюради

O‘zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюриб, вилоят ривожи билан танишади, янги иншоотларни фойдаланишга топширади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Бухоро вилоятига ташриф буюради, деб хабар берди матбуот котиб Шерзод Асадов.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.