Жорий йилнинг май ойида инфляция йиллик кўрсаткичда 10,6% ни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбекистон Статистика агентлиги.
Ўтган йилнинг май ойидаги кўрсаткич 10,4% ни, 2022 йилда эса 10,9% ни ташкил қилган.
Йил давомида товарлар нархи 5,6% га, хизматлар нархи эса 27% га ошди. Агар озиқ-овқат нархлари ҳақида гапириладиган бўлса, йиллик ўсиш 4,2% ни ташкил этди. Мева ва ёнғоқлар 29,3 фоизга, шакар ва қандолат маҳсулотлари 4% га қимматлашган.
Шу билан бирга, йил давомида бензин нархи 27,9% га, пропан 15,9% га, метан 22,2% га ошган.