5 июнь куни Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида юқори даражадаги конференция бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги ишончли қадамларини яна бир бор намойиш этди.
«Биз иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини яхшилаш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида бошлаган ислоҳотларимизни давом эттириш тарафдоримиз. Улар орқага қайтарилмас ва тараққиётимиз қарашларининг асосини ташкил этади», — деди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, у ушбу мақсадларга фақат сифатли инвестициялар ва глобал қиймат занжирларига кириш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлади.
«Биз ЖСТ раҳбариятининг улкан қўллаб-қувватлаши ва ишончини юксак қадрлаймиз», — деди Мирзиёева.