Аризачилар энди барча керакли виза маълумотларини олишлари, тўловларни тўлашлари ва ноиммиграцион виза учун суҳбатни режалаштиришлари мумкин. Ҳужжатларни етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд.
Янги виза топшириш жараёнига кўра, ариза берувчилар суҳбатга рўйхатдан ўтишдан олдин барча талаб қилинадиган тўловларни тўлашлари керак.
Тўловни нақд пулда Тенге Банкнинг исталган филиалида амалга ошириш мумкин. Бироқ кредит карта орқали АҚШ долларида тўлов фақат веб-сайтда амалга оширилади.
10 июндан бошлаб суҳбатни режалаштиришнинг янги тизими аис.усвиса-инфо.cом веб-сайтида мавжуд бўлади. Ноиммиграцион виза суҳбатлари учун 2 июль ва ундан кейин бу ерда рўйхатдан ўтиши мумкин
Учрашувларни режалаштиришнинг янги тизими туфайли интервьюсиз виза муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлган мурожаат этувчилар ўз виза аризаларини курер орқали Консуллик бўлимига топширишлари ва ҳужжатларини расмийлаштирилган жойда олиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаментининг олдинги тайинлаш тизими орқали июнь ойида суҳбатни режалаштирган виза талабгорлари суҳбатда белгиланган санада қатнашиши ва тўловни суҳбатдан олдин жойида тўлаши мумкин.