2024 йил 12 июнь куни Тошкент шаҳар суди криптовалюталарнинг ноқонуний савдосида айбдор деб топилган икки йигитга нисбатан ҳукм чиқарди.
Иш материалларига кўра, 2024 йил апрель ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 20 ёшли Х.Д. телефони ёрдамида Бинанcэ платформасида ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган.
Шунингдек, терговга қадар олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида навоийлик 24 ёшли йигит телефон ва пластик картадан фойдаланган ҳолда криптовалюта билан ноқонуний операцияларни амалга оширганлиги ҳам аниқланган.
Суд мажлисида иккала йигит ҳам ўз айбларига иқрор бўлиб, 2023 йил октябрь ойидан буён Бинанcэ платформасида ўз номига рўйхатдан ўтган аккаунт орқали криптовалюта сотиб олганликларини маълум қилди. Улар бунинг ноқонуний эканлигини билмасликларини айтиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўрадилар.
Суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-4-моддаси 1-қисми билан 20 ёшли йигит уч суткага, 24 ёшли йигитга эса ўн суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, белгиланган тартибда ашёвий далил сифатида топилган LG Q-6 ва Samsung Galaxy А 14 русумли телефонлар, DVD диск ва банк пластик картаси йўқ қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни Тошкент суди Телеграм мессенжери орқали ноткойн криптовалютасини сотган Термиз давлат университети битирувчисини айбдор деб топди. Айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва 10 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилинди.