Қозоғистон парламенти депутати диний, бузғунчи ва ноанъанавий оқимларни тартибга солувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиш зарурлигини маълум қилди, деб ёзади «Закон.кз».
Депутат Емурат Бапи бундай қонун лойиҳаси қандай масалаларни тартибга солишини тушунтирди.
«Қонун қабул қилингандан сўнг мамлакатда кўплаб масалалар, жумладан, муҳокама қилинаётган масалалар ҳам ўз ечимини топади: одамлар диний либосда мактабга борганда... Мен бу қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бириман ва қандай нормалар бўлишини биламан. Бироқ бу ҳақда олдиндан гапира олмайман, чунки ҳужжат нормалари ишчи гуруҳ йиғилишида муҳокама қилинади», — деди у.
Бапи жамоат жойларида бурқа кийишни тақиқловчи қоида зарурлиги ҳақида ҳам гапирди.
«Мен ушбу ишчи гуруҳнинг аъзосиман ва охирги чора сифатида бундай қоиданинг ташаббускори бўлиб қоламан», — деб ишонтирди у.
Шунингдек, 2023 йил 11-октабр куни Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Қозоғистонда «Дин тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқиш имконияти ҳақидаги «депутатларнинг сўровлари»ни маълум қилгани маълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев Россияда ниқаб кийишни тақиқлашни таклиф қилганди. Мусулмонлар жамияти раиси бундай тақиқ салбий оқибатларга олиб келишини айтди.